Ушбу семинарнинг асосий мақсади инсон ва экотизим саломатлигини яхшилаш учун илғор тажриба ва технологиялар билан алмашишдан иборат бўлди. Тадбирда сўзга чиққан элчи Памела Спратлен «Давлатлар минтақа олдида турган экологик муаммоларни англаган ҳолда, сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш орқали, самарадорликни ошириш ҳамда сувдан фойдаланишни қисқартиришга қаратилган саъй-ҳаракатларга алоҳида эътибор қаратишлари лозим», дея таъкидлади.
USAIDнинг АҚШ олимлари ва маҳаллий мутахассислар ўртасида ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган “Тадқиқотни такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик» (PEER) деб номланган грант дастури доирасида 15 мамлакатдан келган 50 дан ортиқ олим, тадқиқотчи ва эксперт Тошкентда йиғилди.
Маргинал сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш атроф-муҳитга ижобий таъсир кўрсатади, бу эса ўз навбатида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ аҳолиси соғлигини яхшилаш ва даромадларининг ўсишига олиб келади.