Валюта курслари 19/11/2024
$1 – 12825.01
UZS – 0.1%
€1 – 13552.19
UZS – 0.15%
₽1 – 128.62
UZS – 0.19%
Қидириш
Ўзбекистон 02/05/2023 Уруш фахрийларига 18 миллион сўмдан берилади
Уруш фахрийларига 18 миллион сўмдан берилади

Уруш фахрийларига 18 миллион сўмдан берилади

Ўзбекистонда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронлари ҳар бирига 18 миллион сўмдан пул ажратилади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

“Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва ногиронларининг ҳар бирига 18 000 000 (ўн саккиз миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгилансин”, — дейилади Фармонда.

Мазкур Фармонни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили фахрийларни моддий рағбатлантириш миқдори 15 миллион сўмни ташкил қилган эди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг