Ушбу йўллар замонавий поэздларнинг юқори тезликда ҳаракатланиши инобатга олган ҳолда, илғор технологияларга асосланиб, мустаҳкам ва янада сифатли этиб бунйод этилмоқда. “Боштранслойиҳа” актсиядорлик жамияти мутахассислари томонидан тақдим этилган лойиҳага кўра, ушбу янги темир йўли жорий йилда фойдаланишга топшириш кўзда тутилган. Қурилиш-монтаж жараёнида жами 831 минг метр куб тупроқ ишлари бажарилди. Йўл бўйлаб 124 та сунъний иншоот ҳам барпо этилди. Бунйодкорлик ишлари давомида 6 та йўл ўтказгич ва кўприклар қурилди.
Бу ердаги қурилиш ишларини амалга оширишга 350 нафардан ортиқ тажрибали ишчи-хизматчилар, мутахассислар жалб этилган. Лойиҳани белгиланган вақтида, сифатли ва мустахкам қилиб амалга ошириш мақсадида 70 га яқин қудратли техника ва механизмлар куну тун самарали ишлатилмоқда.
Лойиҳа доирасида Хива шаҳрида бир вақтнинг ўзида 200 йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга бўлган, миллий услуби уйғунлашган темир йўл вокзали ҳам барпо этилмоқда. Янги қурилаётган вокзал биносининг ташқи кўриниши Хоразм меъморчилиги намуналарини ўзида акс эттиради. Вокзал сўнгги русумдаги асбоб-анжомлар билан жиҳозланади. Бу ерда замонавий ВИП-зали, она ва бола хонаси, тиббиёт хоналари қурилади. Лойиҳага кўра бинонинг кираверишида замонавий ва маҳаллий услублар уйғунлашган кўркам фое ҳам ўрин олган. Режага мувофиқ унинг олди қисмида замонавий, мусиқали фаввора ўрнатилади. Бу ерда юқори тезликдаги Интернет хизматини Wи-Фи технологияси орқали тарқатиш ускуналарни ўрнатиш ҳам кўзда тутилган. Айни пайтда бу ерда қурилиш-монтаж ишлари қизғин давом этмоқда.
Шунингдек, Урганч – Хива темир йўлининг қурилиши мамлакатимизга ташриф буюраётган сайёҳлар ҳамда юртимиз аҳолисига қулайликлар яратиш баробарида тизимда қўшимча иш ўринлари яратиш имконини беради. Хива вокзали билан ҳамоханг равишда атрофда маҳаллий аҳоли дам олиши билан боғлик бўлган кўплаб сайилгоҳлар, хиёбонлар, боғлар, гулзорлар яратиш, янги турар-жойлар, муҳташам иморатлар қурилади. Ўз-ўзидан маълумки Хива шаҳри янада гуллайди, обод бўлади. Кўҳна заминда барпо этилаётган янги темир йўллар узоқ йиллар ҳалқ фаровонлиги учун хизмат қилади.