Валюта курслари 19/09/2024
$1 – 12739.95
UZS – 0.06%
€1 – 14191.03
UZS – 0.07%
₽1 – 139.14
UZS – -0.17%
Қидириш
Туризм 17/10/2023 UNWTO-2023: Самарканд шахрида глобал инвестиция форуми ва кўргазма ташкил этилди
UNWTO-2023: Самарканд шахрида глобал инвестиция форуми ва кўргазма ташкил этилди

Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси доирасида жорий йилнинг 17-18 октябрь кунлари Глобал инвестиция форуми ва кўргазма ташкил этилди. 

Инвестиция форумида вазирлар, ҳалқаро молия институтлари раҳбарлари даражасида муҳокамалар, 5 та панель сессияси, 22 та тақдимот ўтказиш режалаштирилган. 

4200 кв.м майдонда Ўзбекистоннинг 14 та ҳудудини мавжуд туристик-инвестицион салоҳияти, 3 та туристик-рекреацион зона (Зомин, Чорвоқ, Чимён), Марказий Осиё давлатлари (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон), шунингдек, 4 та стартап лойиҳаларининг (Япония, Чехия, Франция ва Бразилия) ва шу жумладан Туризм қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзбекистон аэропортлари» АЖ ва «Узбекистан вертолётлари» МЧЖларининг стендлари ташкил этилди.

Бугунги кунга қадар 100 дан ортиқ давлатдан 634 нафар вакиллари, шу жумладан, 122 та йирик хорижий инвесторлар ҳамда 540 га яқин йирик маҳаллий компаниялар Бош Ассамблеянинг расмий веб-сайтидаги махсус ҳавола орқали рўйхатдан ўтиб иштирокини тасдиқлади. 

Форум доирасида умумий қиймати 2 миллиард долларлик истиқболли лойиҳалар манзилли рўйҳати шакллантирилиб инвесторларга

тақдим этилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг