Валюта курслари 21/02/2025
$1 – 12929.92
UZS – -0.16%
€1 – 13496.25
UZS – -0.07%
₽1 – 146.25
UZS – 2.61%
Қидириш
Иқтисод 22/02/2025 UNVI Ўзбекистонда Mercedes автобусларини электробусларга айлантиришни режалаштирмоқда

UNVI Ўзбекистонда Mercedes автобусларини электробусларга айлантиришни режалаштирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Испаниянинг UNVI компанияси Ўзбекистонда Mercedes автобусларини электр ҳаракатланувчи транспорт воситаларига айлантиришни ташкил этишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Dunyo ахборот агентлиги.

Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси Фаррух Турсунов UNVI бош директори Элой Перес билан учрашув ўтказди. Учрашувда автомобилсозлик ва экологик тоза транспортни ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

UNVI бренди остида шаҳар, шаҳарлараро ва туристик автобуслар ҳамда микроавтобусларни илғор технологиялар асосида қўшма ишлаб чиқаришга қизиқиш билдирган. Компания вакиллари Ўзбекистонда туризм оқими ўсиб бораётгани сабабли автобусларга бўлган талаб ортиб бораётганини қайд этди.

Учрашувда Тошкентда эксплуатациядан чиқарилган Mercedes-Benz Conecto автобусларини модернизация қилиш ва уларни электробусларга айлантириш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Лойиҳа доирасида компания замонавий технологияларни ўзлаштириш учун мутахассисларни тайёрлашни ташкил этишни мақсад қилган.

UNVI Самарқанддаги SamAuto заводи базасида маҳаллий шароитлар ва маҳсулот рақобатбардошлигини ҳисобга олган ҳолда кооперация лойиҳасини босқичма-босқич ривожлантиришни таклиф қилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг