“Maxi New” тариф режасида абонент тўловига кирувчи Интернет-трафик ҳажми ошди: тариф аввал 600 МБ мобил Интернетни ўз ичига олган бўлса, эндиликда бу ҳажм 1000 МБга етди. Тарифда тақдим этиладиган SMS-хабарлар сони ҳам 600дан 1000тагача оширилди. Шундай қилиб, янги шартларга кўра, “Maxi New” тариф режасидан фойдаланаёткан абонентлар ҳар ой 1000 дақиқа қўнғироқлар учун, 1000 МБ ва 1000 SMSга эга бўлишади. Тарифнинг абонент тўлови ўзгармади ва ойига $15ни ташкил этади.
$25 абонент тўловига эга “Ultra” тариф режасида ҳам имкониятлар кенгайди. Ушбу тарифдан фойдаланаётган абонентларга эндиликда 2000 дақиқа қўнғироқлар учун, 2000 МБ ва 2000 SMS-хабарлар тақдим этилади. Олдин бу кўрсаткичлар 2000 дақиқа, 1500 МБ ва 1000 SMSни ташкил этарди.
Тегишли ўзгаришлар йиллик “Maxi Year” ва “Ultra Year” тарифларига ҳам киритилди: биринчи тарифда ойига 1000 дақиқа қўнғироқлар учун, 1000 МБ ва 1000 SMSдан, иккинчисида - 2000 дақиқа қўнғироқлар учун, 2000 МБ ва 2000 SMSдан тақдим этилади. Ушбу тарифларнинг абонент тўловлари йилига бир маротаба ечиб олинади, бунда тарифларнинг ойлик кўринишларига қараганда абонент 30 доллардан 50 долларгача тежаб қолади.
Барча кўрсатиб ўтилган тарифларда UMS тармоғи ичида кўнғироқлар бепул.
UMS компанияси data-оператор стратегиясини ривожлантирган холда абонентларига маълумот узатиш хизмати билан боғлиқ қулай маҳсулот ва сервисларни тақдим этишга интилмоқда.
Аввалроқ компания 500 МБдан каттароқ Интернет-тўпламларига 20% бонус қўшиб бериш акциясини 31 августгача узайтирганди. Унга кўра, ойлик ва OnNet (автоматик тарзда узаядиган) Интернет-тўпламларини харид қилган абонентлар тўпламнннг ҳажмига қараб қўшимча 100 МБдан 2000 МБгача олишлари мумкин.