Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 03/08/2016 UMS Андижон вилоятида янги офис очди
UMS Андижон вилоятида янги офис очди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Андижон вилоятининг Асака шаҳрида UMS мобил операторининг янги сотувлар ва хизмат кўрсатиш офиси ишга тушди.

UMS (Universal Mobile Systems) мобил оператори ўзига қарашли бўлган офислар тармоғини кенгайтиришни давом эттирмоқда. Республикамизнинг энг аҳолиси кўп бўлган вилоятларнинг бирида яшовчи абонентларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида компания автомобилсозлик шаҳри – Асакада янги офисини очди. У 2016 йилнинг бошидан буён UMS томонидан очилган офисларнинг саккизинчиси бўлди.

Янги офис Асаканинг марказида жойлашган бўлиб, Тадбиркорлар кўчаси, 6 уй манзили бўйича, шаҳарнинг марказий бозори ёнида ўз ишини бошлади ва ҳар куни 9:00дан 18:00гача танаффус ва дам олиш кунларисиз фаолият юритади. Салон мижозлари UMS мобил оператори хизматларининг барча турларидан фойдаланишлари, яъни тармоққа уланишлари, янги хизмат ва сервисларни фаоллаштиришлари, йўқолган SIM-картани тиклаб олишлари, ҳақини бўлиб тўлаш орқали чиройли рақамни харид қилишлари, шунингдек, тажрибали мутахассисларнинг ёрдамини олишлари ва компаниянинг охирги янгиликларини билишлари мумкин.

- UMS компанияси ўз абонентларига яқинроқ бўлишга ҳаракат қилмоқда. Бу уларга барча телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш ва ўзига қулай бўлган жойда маслаҳатлар олишларига хизмат қилади. Асакада компаниянинг янги офиси очилиши бу мақсад сари яна бир қадам бўлди, - дейди UMSнинг Андижон шаҳридаги Хизмат кўрсатиш маркази раҳбари Расулжон Ҳолматов.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг