Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 11/05/2019 Учтепа туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича комплекс дастур ишлаб чиқилади
Uchtepa tumanini ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish bo'yicha kompleks dastur ishlab chiqiladi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Президент Шавкат Мирзиёев Учтепа тумани раҳбарлари, маҳаллалар раислари, зиёлилар, мутасаддилар билан учрашув ўтказди.

Давлатимиз раҳбари туманда саноат ишлаб чиқариши Тошкент шаҳри кўрсаткичидан 2 баробар камлиги, бошқа соҳалар ҳам энг паст даражада эканини кўрсатиб ўтди. Тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўринларини кўпайтириш, ички йўллар ва коммунал тармоқларни таъмирлаш ва ёшлар масаласи бўйича кўп ишлар қилиниши кераклигини қайд этди.

Шу мақсадлар учун 61 та лойиҳадан иборат дастур шакллантирилгани, улар ҳали яна кўпайтирилишини таъкидлади.

- Учтепа туманини ҳар томонлама ривожлантириш бўйича алоҳида қарор қабул қилинади. Унга нисбатан аниқ таклифларингизни айтсангиз, бу ҳужжат амалий, фойдали бўлади, - деди Шавкат Мирзиёев.

Учрашув эркин, очиқ мулоқот тарзида ўтди. Одамлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Президентимиз таклифларни тегишли режаларга киритиш, яқин вақтларда амалга ошириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Манба: President.uz

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг