Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 18/05/2016 Учта университетга янги ректорлар тайинланди
Учта университетга янги ректорлар тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистондаги 3 та олий ўқув юртларига янги ректорлар тайинланди.

Жумладан, физика-математика фанлари доктори, профессор Абдураҳим Абдушукуров Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига раҳбарлик қилади. Мазкур тайинланишгача Абдураҳим Абдушукуров Миллий университетнинг Механика-математика факультетида декан бўлиб ишлаган.

Шуҳрат Сирожиддинов 2016-йилнинг 13-май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан янги ташкил этилган Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига ректор этиб тайинланди.

Баҳодир Ходиев Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ректор (ТДИУ) этиб тайинланди. Бунгача Б.Ходиев Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари ҳамда вазирлар Маҳкамасининг ёшлар сиёсати, таълими, маданияти ва спорти масалалари бўйича Комплекс раҳбари лавозимида ишлаган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг