Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 12/02/2019 Тюмен–Ханти-Мансийск трассасида содир бўлган ЙТҲда икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Тюмен–Ханти-Мансийск трассасида содир бўлган ЙТҲда икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2019-йилнинг 11-феврал куни Тошкент вақти билан соат 06:45 да Тюмен – Ханти-Мансийск трассасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Мамлакатимизнинг Екатеринбург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси хабар қилишича, ҳодиса оқибатида уч нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланди, улардан иккитаси ҳалок бўлди, бир киши Тюмен шаҳрининг 2-сонли шаҳар шифохонасига етказилди.

1984-йил 21-февралда туғилган Тошкентбоев Шуҳратбек Ғуломович ва 1983-йил 22-ноябрда туғилган Саяхмедов Бахтиёр Тожибоевич ЙТҲ оқибатида вафот этганлар.

1976-йил 28-ноябрда туғилган Мирзаахмедов Курвонжон Мирзалиевич эса жароҳат олган.

“Стандарт плус” МЧЖ Меҳнат муҳожирларига кўмаклашиш халқаро ассоциацияси (ишга қабул қилувчи фирма) маълумотига кўра, меҳнат фаолиятини амалга ошириш рухсатини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун 20 та йўловчи билан (барчаси Ўзбекистон фуқаролари) Тоболск шаҳридан Тюмен шаҳрига йўл олган “Мередес” русумли микроавтобус юк автомашинаси билан тўқнашган.

Микроавтобусдаги қолган 17 нафар фуқаро жароҳатланмаган ва кейинроқ ўз ҳужжатларини расмийлаштириб, Тоболск шаҳрига қайтиб келган.

Меҳнат мухожирларига ёрдам бериш халқаро ассоциацияси ЙТҲ билан боғлиқ барча харажатларни, шу жумладан, Ўзбекистон фуқаролари жасадларини ватанга қайтариш билан боғлиқ харажатларни қоплашини маълум қилди.

Бош консулхона томонидан ҳамюртларимизга амалий ёрдам кўрсатиш учун тегишли ташкилотлар билан доимий алоқа ўрнатилди.

Манбаа: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг