Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 18/10/2016 “Туронбанк” АТБ юридик шахслар учун депозит сертификатларини чиқарди
“Туронбанк” АТБ юридик шахслар учун депозит сертификатларини чиқарди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки юридик шахслар учун депозит сертификатларини жойлаштирмоқда.

Банкдан олинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан “Туронбанк” акциядорлик тижорат банкининг юридик шахслар учун 10,0 млрд. сўмлик депозит сертификатларини чиқариш, муомалада бўлиш шартлари рўйхатдан ўтказилди.

Ҳозиргача юридик шахслар томонидан 10,0 млрд. сўмлик депозит сертификатларининг 3,3 млрд. сўми сотиб олинди.

Шу кунларда юридик шахслар билан 500,0 млн. сўмлик ва 1,0 млрд. сўмлик бланкаларидаги депозит сертификатларини жойлаштириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг