Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 03/04/2019 Туркиянинг “Eczacibasi Group” компанияси ўзаро ҳамкорлик қилиш ниятида
Turkiyaning “Eczacibasi Group” kompaniyasi o'zaro hamkorlik qilish niyatida

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Тошкент шаҳар ҳокимлигида Туркиянинг “Eczacibasi Group” компанияси бош директори Аталай Гюмрах, корпоратив ва давлат алоқалари бўйича  катта маслаҳатчи Деврим Чубукчу ва бизнесни ривожлантириш  менежери Тимучин Булбул иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

“Eczacibasi Group” 42 та саноат гуруҳини бирлаштирган Туркиянинг энг йирик компанияларидан биридир. Унинг йиллик товар айланмаси  3млрд. АҚШ долларидан ортади. Қурилиш материаллари, истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиқариш, фойдали қазилмалар ва соғлиқни сақлаш компания фаолиятининг асосий  йўналишларидир. Шунингдек, компания  санитария-гигиена қоғозлари, пайвандловчи электродлар ва электрон смарт карталар экспорти бўйича ҳам етакчи ҳисобланади. “Eczacibasi Group” дунёга машҳур  VitrA, Burgbad, Villeroy ва Boch Engers брендлари эгаси ҳамдир.

Компания вакиллари билан бўлиб ўтган мулоқот давомида икки томонлама савдо-инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий сармоя асосида янги ишлаб чиқариш линияларини йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилди.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг