Валюта курслари 21/02/2025
$1 – 12929.92
UZS – -0.16%
€1 – 13496.25
UZS – -0.07%
₽1 – 146.25
UZS – 2.61%
Қидириш
Дунё 22/02/2025 Туркияда Эрдўғаннинг Суриядаги тинчлик дипломатияси ҳақида китоби нашр этилди

Туркияда Эрдўғаннинг Суриядаги тинчлик дипломатияси ҳақида китоби нашр этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туркия Президенти Маъмурияти Коммуникациялар бошқармаси «Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг тинчлик дипломатияси: Сурия намунаси» номли китобнинг нашр этилгани ҳақида эълон қилди. Китоб турк, араб ва инглиз тилларида чоп этилган.

Нашр Сурия муаммосини ҳал этиш жараёнида Туркиянинг минтақавий ва глобал даражадаги асосий ўрин тутувчи давлат сифатидаги ролига бағишланган.

Китобнинг нашр этилгани ҳақида Туркия Президенти Маъмурияти Коммуникациялар бошқармаси раҳбари Фахреттин Алтун ўзининг Xдаги постида маълум қилди.

Унга кўра, Туркия 13 йил давомида инсонпарварлик тамойилларига содиқ қолиб, ҳақиқат ва адолат тарафида бўлган ҳамда инқирозга ечим топишга интилиб келган.

«Бизнинг президентибиз раҳбарлигида биз ҳеч қачон Сурияда тинчлик, адолат ва эркинликка бўлган интилишларимиздан воз кечмаганмиз», — деди Алтун.

Унинг таъкидлашича, Анқара сурияликларни террорчилик ташкилотлари таъсирида қолдирмайди ва мамлакатнинг ҳудудий яхлитлиги ҳамда сиёсий бирлигини янги тарихий босқичда — Башар Асад режими ағдарилгандан сўнг ҳам қўллаб-қувватлашда давом этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг