Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Туркия парламентининг раиси Бинали Йилдирим истеъфога чиқди. Бунинг сабаби, сиёсатшуноснинг 31 март куни бўлиб ўтадиган Истанбул шаҳар ҳокимлигига сайловлар учун ўз номзодини қўйиш эди. Бу ҳақда IslamToday хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Бинали Йилдирим 2016 йилгача, 13 йил давомида Туркия Танспорт вазири сифатида хизмат қилган.
2016 йилдан 2018 йилгача Йилдирим мамлакат бош вазири эди, аммо у, ҳукумат президентлик тизимига ўтганидан кейин, уни бекор қилиш сабабли у лавозимни тарк этган эди.
2018 йил июль ойида Турк парламентининг раиси этиб сайланди. Йилдирим, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг энг яқин ҳамкорларидан бири.
Манба: Аzon.uz расмий сайти.