Валюта курслари 19/11/2024
$1 – 12825.01
UZS – 0.1%
€1 – 13552.19
UZS – 0.15%
₽1 – 128.62
UZS – 0.19%
Қидириш
Иқтисод 22/06/2023 Туркия Ўзбекистоннинг бир қатор маҳсулотларига импорт божларини бекор қилди
Туркия Ўзбекистоннинг бир қатор маҳсулотларига импорт божларини бекор қилди

Туркия Ўзбекистоннинг бир қатор маҳсулотларига импорт божларини бекор қилди

Туркия ва Ўзбекистон ўртасида имзоланган Имтиёзли савдо шартномасига кўра, Ўзбекистондан бир қатор товарлар импорти учун божхона тўловлари бекор қилинди, деб хабар бермоқда «Aнадолу» агентлиги.

Президент қарори асосида Савдо вазирлиги томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикасидан ишлаб чиқариладиган айрим турдаги товарларни импорт қилиш бўйича тариф квоталари қўллаш тўғрисидаги буйруқ ҳукуматнинг расмий нашри – «Resmi Gazete»да эълон қилинди.

Шунга кўра, Туркия ва Ўзбекистон ўртасида имзоланган Имтиёзли савдо битими доирасида Ўзбекистондан ишлаб чиқарилган бир қатор товарлар импортига қўлланиладиган тариф квоталари ўзгартирилди.

Хусусан, ҳужжатда пиёз, нўхат ва олхўри каби ўзбек товарларига нисбатан божлар бекор қилиниши кўзда тутилган. Кўриб чиқилаётган тариф квоталари доирасида ушбу товарлар учун божхона тўлови нолга тенглаштирилади.

Қарор ва фармойиш 2023 йил 1 июлдан кучга киради.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг