Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 23/11/2021 Туркия билан пахта тўқимаилик кластерини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди
Туркия билан пахта тўқимаилик кластерини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Туркия Республикасининг «Boyfill textile» саноат корхонаси ҳамда «FAYZ AGRO KLASTER» МЧЖ ўртасида меморандум тузилди. Меморандум Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова, «Boyfill textile» корхонаси Бош директори Кемал Йилдиз ҳамда «FAYZ AGRO KLASTER» МЧЖ директори Фарҳод Абрураҳимов имзоладилар. 

Ушбу англашув меморандуми томонлар ўртасида янада яқинроқ алоқаларни ривожлантириш, тажриба, технология, ахборот алмашишни рағбатлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун амалий асос яратишга қаратилган. Унга кўра Томонлар қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалий ишларни олиб борадилар. 

Мазкур меморандумга асосан Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида пахта хомашёсини етиштириш, юқори қўшимча қиймат ва ресурс самарадорлиги билан қайта ишлаш, замонавий технологиялар ёрдамида бўялган мато ва тайёр трикотаж буюмлар ишлаб чиқариш жараёнларини ўз ичига олувчи инвестицион лойиҳа амалга оширилади. Маҳсулотлар инновацион кластер усулида ишлаб чиқарилиб, экспорт қилиниши режалаштирилган. 

Шунингдек, томонлар қўшма инвестиция лойиҳалари доирасида ҳамкорлик тармоқларини яратиш, қўшма бизнес тадбирлар ташкил этиш, қўшма лойиҳалар доирасида технологиялар ва инновацион ечимларнинг ўзаро алмашинуви, қўшма инвестиция лойиҳалари доирасида юқори технологик ечимлар, инновацион технологиялар ва маҳсулотларни жорий етишга келишдилар. Бундан ташқари, тажриба алмашиш, мутахассислар ва тадқиқотчилар қўшма лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш, қўшма конференциялар, тренинглар, мусобақалар, курслар, семинарлар, қўшма лойиҳалар кўргазмаларини ташкил қилиш ҳам мазкур меморандум доирасида бажарилади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг