Валюта курслари 11/07/2025
$1 – 12634.34
UZS – -0.15%
€1 – 14821.34
UZS – -0.01%
₽1 – 162.37
UZS – 0.3%
Қидириш
Туризм 12/07/2025 Туркий давлатлар ташкилотининг туризм бўйича вазирларининг навбатдаги 11-йиғилишига Ўзбекистон мезбонлик қилади

Туркий давлатлар ташкилотининг туризм бўйича вазирларининг навбатдаги 11-йиғилишига Ўзбекистон мезбонлик қилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туркия Республикаси пойтахти Анқара шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг туризм бўйича вазирларининг 10-йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон делегацияси раҳбари Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Джамшид Абдусаламов томонидан Ўзбекистонда сўнги йилларда туризм соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва реформалар ҳақида маълумот берилди. 

Хусусан, визасиз тартиб ўрнатилган давлатлар сони бугунги кунда 95 тага етгани ва сайёҳлар оқими уч баробарга кўпайгани, 2024 йилда мамлакатимизга 10 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюргани ҳамда БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти томонидан Ўзбекистонни дунёнинг энг тез ривожланаётган туризм бозори тўртлигига киритганини маълум қилинди. 

Тадбирда туризм глобал муаммолар ва геосиёсий ўзгаришлар шароитида тинчлик, барқарорлик ва халқаро муносабатларни мустаҳкамлашнинг ўзига хос воситаси эканлиги алоҳида таъкидланди. 

Шунингдек, Ташкилотга аъзо давлатлар ичида Туризм маъмуриятлари билан биргаликда мавжуд туризм имкониятларни ҳамкорликда кенг тарғиб этишга қаратилган лойиҳалар юзасидан таклифлар билдирилди. 

Тадбир якунида Туркий давлатлар ташкилотининг туризм пойтахти сифатида Туркия Республикасининг Анқара шаҳри эълон қилинди ҳамда ушбу форматдаги навбатдаги 11-йиғилишга Ўзбекистон мезбонлик қилиши қайд этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг