Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази банкнинг акциялар чиқарилиши бўйича қарорини рўйхатдан ўтказди.
Хусусий акциядорлик тижорат “Turkiston” банки номинал қиймати 1 минг сўмлик 12 млн. дона оддий акцияларни жойлаштиради. Чиқарилишнинг умумий қиймати 12 млрд. сўмни ташкил қилади.
Банк маълумотларига кўра, акцияларнинг мазкур чиқарилиши очиқ обуна орқали амалга оширилади. Бунда акциядорлар акцияларнинг мазкур эмиссиясини сотиб олишда имтиёзга эга бўлишади.