«Turkish Airlines» июнь ойида 200 та кенг фюзеляжли ва 400 та тор фюзеляжли самолёт сотиб олади
2033 йилга бориб самолётлар паркини 800 дан ортиқ самолётга кенгайтириш стратегияси доирасида «Turkish Airlines» июнь ойида 600 та самолёт харид қилиш бўйича катта буюртма эълон қилишни режалаштирмоқда.
Турк миллий авиаташувчиси бошқаруви ва ижроия қўмитаси раиси Aҳмет Болатнинг маълум қилишича, «Turkish» ҳозирда “самолёт ва двигатель ишлаб чиқарувчилар билан 200 га яқин кенг фюзеляжли ва 400 га яқин тор фюзеляжли самолётлар (опциялари билан бирга) сотиб олиш бўйича” музокаралар олиб бормоқда.
Тахминларга кўра, Aмериканинг «Boeing» компанияси билан келишув 4-6 июнь кунлари Истанбулда бўлиб ўтадиган «IATA» Халқаро ҳаво транспорти ассоциациясининг йиллик умумий йиғилишида эълон қилиниши мумкин.
Европанинг «Airbus» комапанияси билан шартнома ҳақидаги эълон, эҳтимол, июнь ойи охирида Ле Буржедаги «Paris Air Show»да маълум қилинади.