Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 16/03/2019 Турк компанияси Термизда 1 млн. АҚШ долларлик лаборатория-диагностика марказини очади
Турк компанияси Термизда 1 млн. АҚШ долларлик лаборатория-диагностика марказини очади

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йилнинг 19-март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Алишер Абдуалиев «Kanimed Alles Sag'lik Cozumleri A.S» турк компанияси бош директори Филиз Эрдоған билан учрашди.

Ўзбекистон Президентининг 28-феврал – 1-март кунлари Наманган вилоятига қилган ташрифи чоғида берган топшириқларини амалга ошириш доирасида Ташқи ишлар вазирлигидаги учрашувда Учқшрғон туманида замовавий Гемодиализ ва диагностика лабораторияси марказини ташкил этишнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида 18 март кунига турк делегациясининг вилоят ва туман ҳокимликлари раҳбарияти билан учрашувлар ўтказиш ҳамда бўлажак Марказнинг жойлашув ўрнини ва лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ бошқа масалаларни ўрганиш учун Учқўрғон туманига ташриф буюриши режалаштирилди.

Ҳозирда «Kanimed Alles Sag'lik Cozumleri A.S» компанияси Ўзбекистоннинг Туркиядаги Элчихонаси кўмагида Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида 1 млн. АҚШ долларидан ошиқ миқдордаги тўғридан-тўғри инвестицияни жалб қилган ҳолда лаборатория-диагностика марказини барпо этиш ишларини олиб бормоқда. Ҳафта давомида турк делегациясининг кейинчалик лаборатория ускунасини ўрнатиш мақсадида марказ биносида таъмирлаш ишларини олиб бориш учун Термиз шаҳрига бориши белгиланган.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг