Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Туризм 07/03/2019 Туризм компаниялари фаолиятини лицензиялаш тартиби белгиланмоқда
Туризм компаниялари фаолиятини лицензиялаш тартиби белгиланмоқда

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Туризм фаолиятини лицензия асосида амалга ошириш тартиби белгиланмоқда. Бу бўйича “Туризм тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш лойиҳаси тайёрланди.

Мазкур хужжатда сайёхлик корхоналари, операторлари, агентликлари, фирмалари, экскурсия ташкилотларининг фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи фақат лицензия асосида олиб борилиши белгилаб қўйилаяпти.

Бу билан қонуний тартибда туризм фаолиятини ташкил этиш истагида бўлган юридик ёки жисмоний шахс мазкур лицензия асосида эркин ишлаши мумкин бўлади. Қонун лойиҳасини маромига етказиш жараёнида АҚШ, Франция, Германия, Италия, Англия, Испания, Россия, Туркия, Грузия, Озарбайжон, Полша, Беларус, Қозоғистон каби бир қатор хорижий давлатларнинг туризм соҳасидаги қонунчилиги таҳлил қилинган.

Манба: Олий мажлис қонунчилик палатаси матбуот хизмати.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг