Валюта курслари 05/09/2025
$1 – 12437.15
UZS – 0.51%
€1 – 14480.57
UZS – 0.39%
₽1 – 153.34
UZS – 0.14%
Қидириш
Туристик мақсадларда чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари неча нафарни ташкил этди?

Туристик мақсадларда чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари неча нафарни ташкил этди?

Туристик мақсадларда чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари неча нафарни ташкил этди?

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 4,5 млн нафар ўзбекистонликлар туристик мақсадларда чет элга борган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,2 млн нафарга ёки 35,8 % га ошган.

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида туристик мақсадларда чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:

Қирғиз Республикаси – 2,1 млн нафар; 

Тожикистон – 895,1 минг нафар; 

Қозоғистон – 719,9 минг нафар;

Россия – 222,9 минг нафар;

Туркия – 180,9 минг нафар;

Саудия Арабистони – 121,9 минг нафар;

БАА – 90,3 минг нафар;

Миср – 32,1 минг нафар;

Қувайт – 20 минг нафар;

Жанубий Корея – 17,5 минг нафар;

Бошқа давлатлар – 128,2 минг нафар.
 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг