Валюта курслари 07/11/2024
$1 – 12786.98
UZS – 0.09%
€1 – 13753.68
UZS – -1.16%
₽1 – 130.27
UZS – 0.1%
Қидириш
Молия 07/11/2024 ТТД Марказий банклари кенгаши тузилмоқда

ТТД Марказий банклари кенгаши тузилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган Туркий Давлатлар Ташкилотининг (ТДТ) 11-саммити доирасида ОТМга аъзо мамлакатлар Марказий (миллий) банклари кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги Меморандум имзоланди.

Ҳужжатни иштирокчи давлатларнинг марказий банклари раислари: Мелис Турғунбоев (Қирғизистон Республикаси Миллий банки), Талеҳ Казимов (Озарбайжон Республикаси Марказий банки), Тимур Сулейменов (Қозоғистон Республикаси Миллий банки), Фотиҳ Караҳан (Туркия Республикаси Марказий банки) ва Мамаризо Нурмуратов (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки).

Марказий банклар кенгашини ташкил этишдан мақсад банклар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, пул-кредит сиёсати, молиявий барқарорликни таъминлаш, тўлов тизимлари ва молиявий технологияларни ривожлантириш, шунингдек, бошқа муҳим соҳаларда тажриба алмашиш мақсадида қўшма маслаҳатлашувлар ва тадқиқотлар ўтказишдан иборат.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг