Валюта курслари 05/09/2025
$1 – 12437.15
UZS – 0.51%
€1 – 14480.57
UZS – 0.39%
₽1 – 153.34
UZS – 0.14%
Қидириш
Триатлончимиз Қозоғистондаги мусобақада ғалаба қозонди
Triatlonchimiz Qozog'istondagi musobaqada g'alaba qozondi

Триатлончимиз Қозоғистондаги мусобақада ғалаба қозонди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 11-12 май кунлари Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида триатлон бўйича “TEMIRADAM” кубогининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Унда Марказий Осиё минтақасининг кўзга кўринган триатлон усталари ўз омадини синаб кўрди.

Қувонарлиси, эркаклар ўртасида ташкил этилган мусобақа ҳамюртимиз Андрей Шариповнинг ғалабаси билан якунланди. 30-34 ёш тоифасида қатнашган юртдошимиз барча тоифалар ҳисоби бўйича ҳам энг яхши натижани қайд этиб, босқичнинг абсолют ғолиблигини ҳам қўлга киритди. Батафсил:

Триатлон. “TEMIRADAM” кубоги, 2-босқич.

Эркаклар, барча классификациялар бўйича.

  1. Андрей Шарипов (Ўзбекистон) – 1:03:37
  2. Максим Мазур (Қозоғистон) – 1:05:20
  3. Максим Мжельский (Қозоғистон) – 1:09:28

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг