Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 15/04/2019 Транспорт ва логистикани ривожлантиришдаги муаммоларни янги марказ ҳал этади
Transport va logistikani rivojlantirishdagi muammolarni yangi markaz hal etadi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ҳукумат қарори (305-сон, 12.04.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш марказининг устави тасдиқланди.

Ҳужжатга мувофиқ, Марказ фаолиятининг асосий мақсади транспорт ва логистикани ривожлантириш соҳасида муаммоларни тизимли асосда ўрганиш ҳисобланади.

Марказ транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида хавфсизликни ошириш бўйича инновацион технологиялар ва интеллектуал транспорт тизимларини жорий этади.

Устав билан марказ фаолиятнинг асосий функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилди.

Марказга транспорт вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган директор бошчилик қилади.

Манба: Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг