Валюта курслари 02/05/2025
$1 – 12900.00
UZS – -0.16%
€1 – 14595.06
UZS – -0.59%
₽1 – 157.32
UZS – -0.81%
Қидириш
Иқтисод 01/05/2025 «Транспорт будущего» компанияси 2025 йил охиригача Ўзбекистонда фуқаролик дронлари ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

«Транспорт будущего» компанияси 2025 йил охиригача Ўзбекистонда фуқаролик дронлари ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Учувчисиз учиш тизимлари (УУТ)ни ишлаб чиқарувчи «Транспорт будущего» компанияси 2025 йил охиригача Ўзбекистонда фуқаролик дронларини ишлаб чиқариш корхонасини ишга туширади. Бу ҳақда компания бош директори Юрий Козаренко «Иннопром. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмасининг пленар мажлисида маълум қилди.

Козаренкога кўра, компания бозорни таҳлил қилган ва бугуннинг ўзидаёқ ўн минглаб дронларни самарали тарзда бозорга интеграция қилиш мумкинлигига ишонч ҳосил қилган — бу эса юқори даромад келтириши мумкин.

Ўзбекистонда барпо этилаётган қўшма корхона 2025 йил охиригача ишга туширилади. Лойиҳанинг биринчи босқичида ишлаб чиқариш ҳажми $100 миллиондан ортиқ бўлиши кутилмоқда. Шу босқичда маҳсулотни 50% даражада локаллаштириш режалаштирилган — бу ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва дронлардан фойдаланиш жараёнларини қамраб олади.

Козаренконинг таъкидлашича, дронлардан самарали фойдаланиш учун Россиянинг Росавиацияси ва Ўзбекистоннинг Фуқаролик авиация агентлиги (Ўзаавиация) билан яқин ҳамкорликда катта инфратузилмавий ишлар амалга оширилиши лозим. Ушбу инфратузилма дронлардан хавфсиз ва иқтисодий самарали фойдаланишни таъминлайди. Бу ишлар аллақачон Ўзбекистондаги ҳамкасблар билан биргаликда бошлаб юборилган.

Шунингдек, Козаренко учувчисиз тизимлар бўйича қўшма илмий-техник кенгаш тузиш таклифини изоҳлар экан, бундай кенгаш нафақат технологияларни локаллаштириш билан шуғулланишини, балки фан ва таълимга янгича ёндашувлар ишлаб чиқишини таъкидлади. У таълим самарадор бўлиши ва бизнес инсон салоҳиятини ривожлантиришга сармоя киритиш зарурлигини тушуниши муҳимлигини қайд этди.

«Транспорт будущего» компанияси Ўзбекистон билан қўшма лойиҳаларни амалга оширишни таклиф этмоқда. Бу лойиҳаларда Россия Федерацияси нафақат технологияларни Ўзбекистонга ўтказади, балки ўзи ҳам технологиялар ва маҳсулотларни қабул қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг