Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Иқтисод 29/12/2021 Трансформаторлар операцияси фош этилди
Трансформаторлар операцияси фош этилди

Божхона органлари томонидан божхона чегаралари орқали товар-моддий бойликларнинг ноқонуний кириб келишини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Арк булоқ» божхона пости ходимлари божхона постига келтирилган ҳужжатларда 15 дона «трансформаторнинг қисмлари» дея кўрсатилган товарларни белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишди.

Натижада, қиймати 321,6 млн. сўмлик ҳужжатлардаги товарлар «трансформатор қисмлари» эмас, аслида тайёр трансформаторлар эканлиги маълум бўлди.

Навбатдаги шунга ўхшаш ҳолатда эса хориждан келтирилган қиймати 426,2 млн. сўмни ташкил этувчи 17 дона трансформаторлар  божхона юк декларацияси ва йул юк кузатув ҳужжатларида «янги» деб кўрсатилган бўлсада, аслида муқаддам фойдаланишда бўлганлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги «Иктисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4422-сон қарорига асосан 2019 йил 1 сентябрдан илгари фойдаланилган генератор ускуналари, кучланишни пасайтирувчи трансформаторлар, электр двигателлар, шунингдек, энергия самарадорлиги D тоифадаги энергия сарфловчи ускуналарни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тақиқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмокда.

 

 

 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг