Тошкент шаҳар ҳокимлигига мазкур объектни уч ой муддатда бузиш ва бузишдан бўшаган ер майдонини ободонлаштириш ва унда барча инфратузилма объектлари мавжуд бўлган замонавий хиёбон (дам олиш маскани) барпо этиш вазифаси юкланди.
Эслатиб ўтамиз, халқ орасида “Тоштурма” номи билан машҳур бўлган мазкур ҳибсхона январь ойида Зангиота туманига кўчирилган эди.
“Тоштурма” номи билан машҳур бўлган Тошкент шаҳридаги 1-чи тергов маҳкамасининг бино ва иншоотлари бузилади ва собиқ СИЗО ҳудудида янги маданий боғлар барпо этилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 22 март куни Тошкент шаҳридаги 1-сонли тергов ҳибсхонасининг бино ва иншоотлари пойтахт ҳокимиятига берилиши тўғрисида фармон чиқарди.
Тошкент шаҳар хокимияти 3 ой ичида изоляторнинг бино ва иншоотларини йиқитади. СИЗО собиқ ҳудудида замонавий маданият ва истироҳат боғи ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрининг 1-сонли тергов изолятори йил бошида Тошкент вилоятининг Зангиота тумани янги биносига кўчиб ўтган.