Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 03/04/2019 ТошПТИ талабалари - халқаро анжуман совриндори
ToshPTI talabalari - xalqaro anjuman sovrindori

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Хўжа Аҳмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университетида «Замонавий тиббиёт: анъаналар ва инновациялар» номли II Халқаро илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

Халқаро анжуманда Тошкент педиатрия тиббиёт институти талабалари кимё ва биокимё йўналишида ўз илмий ишлари билан иштирок этишди. Анжуман доирасида талабалар ўртасида “Энг яхши илмий иш” танлови ҳам ўтказилди.

Ҳакамлар ҳайъати қарори кўра, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 1- босқич талабаси Муҳаммаджон Норов “Экспериментал гиперхолистеринемияда липид метаболизми кўрсаткичларига ипак фиброин  асосидаги модданинг таъсири” номли илмий иши билан биринчи ўринни қўлга киритди.

Шунингдек, институтнинг яна икки нафар биринчи босқич талабаси совриндорлар қаторидан жой олишди: Ҳасан Авазов - иккинчи, Иброҳимов Шоҳрух учинчи ўринни эгаллашди.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг