Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 08/10/2018 Тошкентнинг иккита туманига янги Ҳокимлар тайинланди
Тошкентнинг иккита туманига янги Ҳокимлар тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳрининг иккита туманига янги Ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ҳокимиятининг Матбуот хизмати хабар беради.

2018 йилнинг 6 октябрь куни Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Cессияда ташкилий масала кўрилди. 2016 йилдан Яккасарой туман ҳокими сифатида ишлаб келаётган Маҳаметов Сарвар Тошматович Чилонзор тумани ҳокими этиб тайинланди.

Маълумот учун, Маҳаметов Сарвар Тошматович 1977 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1999 йил Тошкент автомобиль йўллари институтини тамомлаган.

1993-1999 йй. – “Феррум” кичик корхонаси авточилангари, автомеханик.

1999-2002 йй. – “Ўзсматана-сантехника” қўшма корхонаси устаси, ҳудудий менежери.

2002-2005 йй. – Тошкент шаҳар иқтисодиёт бош бошқармаси саноат, коммуникация тизимлари ва ахборот технологияларини ривожлантириш бўлими 1-тоифали мутахассиси, етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, бўлим бошлиғи в.б, бўлим бошлиғи.

2005-2010 йй. – Бектемир тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Бектемир туман ҳокими 1-ўринбосари вазифасини вақтинча ижро этувчи, Бектемир тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчиси.

2010 йй. - Бектемир тумани ҳокими.

2016 й. - ҳ.в. Яккасарой тумани ҳокими.

2018 йилнинг 6 октябридан бошлаб Чилонзор тумани ҳокими вазифасига тайинланди.

2018 йилнинг 6 октябрь куни Халқ депутатлари Яккасарой туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Cессияда ташкилий масала кўрилди.

Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти директори сифатида ишлаб келаётган Шамуратов Бахтиёр Абдувахитович Яккасарой тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Маълумот учун, Шамуратов Бахтиёр Абдувахитович 1978 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1999 йил Тошкент давлат аграр университети ва 2002 йил Солиқ академиясини тамомлаган.

1999-2003 йй. - Давлат солиқ қўмитаси навбатчилик қисми рухсатнома бериш бюроси мудири, навбатчи қисм навбатчи ёрдамчиси.

2003-2010 йй. - Давлат солиқ қўмитаси катта инспектори, бош инспектори, солиқлар бўлими бош инспектори.

2010-2012 йй. - Давлат солиқ қўмитаси Жисмоний шахсларга солиқ солиш бош бошқармаси инспектори, Жисмоний шахсларнинг даромадларини солиққа тортиш бошқармаси жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортиш бўлими бошлиғи.

2012-2014 йй. - Тошкент шаҳар Иқтисодиёт бош бошқармаси инвестиция ва капитал қурилиш бўлими бошлиғининг ўринбосари - инвестиция шўъбаси бошлиғи.

2014-2016 йй. - Сергели тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари.

2016-2017 йй. - Сергели тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари.

2017-2018 йй. - Сергели тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари.

2018-2018 йй. - Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти директори.

2018 йилнинг 6 октябридан бошлаб Яккасарой тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг