Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 02/04/2019 Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Toshkentning ikki tumanida gaz ta'minoti vaqtincha to'xtatiladi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019 йилнинг 3 апрель куни Сергели туманидаги “Обод” маҳалласида газ таъминотини янада яхшилаш мақсадида паст босимли газ қувурини ўрнатиш ишлари олиб борилди. Бажарилган ишлар сифати ва газ қувурлари созлигини текшириш мақсадида Тошкент шаҳар газ таъминоти ҳудудий бўлими томонидан шу ҳудуддаги 280 хонадонда соат 11:00 дан 17:00гача газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

2019 йилнинг 4 апрель куни Яшнабод туманидаги 58 ҳарбий шаҳарчада ер ости газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш мақсадида Тошкент шаҳар газ таъминоти ҳудудий бўлими томонидан шу ҳудуддаги учта тўрт қаватли уйдаги 300 та хонадонда соат 11:00 дан 16:00 гача газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Манба: “Ўзбекнефтегаз” АЖ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг