Тошкентдан Краснодарга мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилaди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Тошкент» автовокзалидан Краснодарга мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилfди.
Ушбу йўналишдаги рейслар Uzautotrans Service корхонаси томонидан сешанба ва жума кунлари Yutong автобусларида амалга оширилади.
Биринчи рейс жорий йил 8 апрель куни амалга оширилади.
Автобус «Тошкент» автовокзалидан соат 20:00 да жўнайди. Чипта нархи 900 000 сўм этиб белгиланган.