Валюта курслари 08/11/2024
$1 – 12809.05
UZS – 0.17%
€1 – 13765.89
UZS – 0.09%
₽1 – 130.56
UZS – 0.22%
Қидириш
Ўзбекистон 17/06/2016 Тошкентдаги Саммитда ташкилотга Ҳиндистон ва Покистоннинг қўшилиши жараёни бошланади
Тошкентдаги Саммитда ташкилотга Ҳиндистон ва Покистоннинг қўшилиши жараёни бошланади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкентда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)нинг навбатдаги Саммитида ташкилотга Ҳиндистон ва Покистоннинг қўшилиши жараёни бошланади. Бу ҳақда Хитойдаги “Жэньминь жибао” онлайн нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, ШҲТ Саммити 2016-йилнинг 23-24-июнь кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Саммит доирасида ШҲТга аъзо давлат раҳбарлари ташкилотга Ҳиндистон ва Покистоннинг қўшилиши жараёнини татбиқ эта бошлашади. Эслатиб ўтамиз, бу жараён 2015-йил Уфа (Россия)да ўтган Саммитда бошланган эди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг