Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 07/09/2018 Тошкентдаги қабристонда қотиллик аломатлари бўлган жасад топилди
Тошкентдаги қабристонда қотиллик аломатлари бўлган жасад топилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йил 5 сентябрь куни соат тахминан 14:00ларда Шайхонтоҳур тумани, Кўкча маҳалласи, М.Уйғур кўчаси 424-уйда жойлашган «Шайх Зайниддин» қабристони ичида Э.М.нинг (17.03.1975 йилда туғилган эркак киши) мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, Э.М. нинг ўлими бўйин аъзоларининг тўлиқ шикастланишларига, бўйин умуртқаларининг синишларига ва орқа миянинг тўлиқ узилишига олиб келган бўйин олди юзаси кесилган яраси ва бўйин орқа юзаси кесилган-чопилган яраси, чап елка соҳаси қонталаши, ўткир қон йўқотиш, шунингдек, ички аъзоларининг кам қонлигидан келиб чиққан.

Мазкур ҳолат юзасидан 05.09.2018 йилда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов давомида 23.12.1974 йилда туғилган Б.К. 05.09.2018 йилда жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг