Валюта курслари 25/06/2025
$1 – 12456.25
UZS – 0.36%
€1 – 14461.71
UZS – 1.57%
₽1 – 158.36
UZS – -0.01%
Қидириш
Ўзбекистон 25/06/2025 Тошкентдаги ҳалқа метро йўлини реконструкция қилишда камчиликлар аниқланди — Бош прокуратура

Тошкентдаги ҳалқа метро йўлини реконструкция қилишда камчиликлар аниқланди — Бош прокуратура

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Транспорт прокурори Икром Наримов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Тошкент метрополитенининг «Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги» деб номланган ер усти ҳалқа йўлининг қурилиш ишлари юзасидан жойига чиқиб текширув ўтказди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Хусучан, буюртмачи "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва пудратчи "Кўприкқурилиш" АЖлар иштирокида “Метрополитен”нинг 1 ва 2-босқичлари оралиғида жойлашган “Технопарк - Қипчоқ” бекатлари ўртасидаги участкада олиб борилаётган қурилиш ишлари жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида қатор камчилик ва хато ҳолатлар аниқланиб, уларни қисқа муддатларда бартараф этиш, амалга оширилаётган ишлар лойиҳа талабларига тўлиқ мувофиқ ҳолда қайта кўриб чиқилиши ва белгиланган муддатларда сифатли якунланиши бўйича масъул ташкилотларга аниқ топшириқлар берилди.

Қурилиш ишларининг шаффофлиги, йўловчилар хавфсизлиги ва транспорт инфратузилмасининг барқарорлигини таъминлаш мазкур йўналишдаги фаолиятнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланди.

Бош прокуратура ушбу объект тегишли идоралар томонидан доимий назорат остида эканини маълум қилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг