Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 12/10/2016 Тошкентда замонавий сейсмологиянинг долзарб муаммолари муҳокама қилинмоқда
Тошкентда замонавий сейсмологиянинг долзарб муаммолари муҳокама қилинмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Марказий Осиёнинг энг фаол сейсмик минтақа ҳудудида жойлашган. Турли табиий фаолокатларга тайёр туриш ва уларга мос равишда ҳаракатлар қилиш салоҳиятини таъминлаш тизимини мустаҳкамлаш БМТ Тараққиёт Дастури ва Ўзбекистон ҳукуматининг биргаликдаги фаолиятининг энг устувор йўналишларидан биридир.

2016-йилнинг 12-октябрь куни «Пойтахт» бизнес марказида Тошкент зилзиласининг ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Сейсмология институти ташкил топганининг 50 йиллигига бағишланган «Замонавий сейсмологиянинг долзарб муаммолари – TASECO 2016» мавзусидаги уч кунлик Халқаро конференция ўз ишини бошлади. Анжуманнинг очилиш маросимида - Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси президенти вазифасини бажарувчи профессор С.Л. Лутпуллаев, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда Вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари К.М.Арипов, БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакилини ўринбосари Ф.Караханов сўзга чиқишди ва тадбирни халқаро даражадаги экспертлар иштирокида мана шундай нуфузли шаклда ўтказилиши муҳимлигини таъкидладилар.

20 та мамлакатнинг мутахассислари ўз маърузалари ва тақдимотларини таклиф қилишади, тажрибалар билан алмашадилар ва сейсмик хавфни баҳолашнинг охирги натижаларини, зилзилани башоратлаш муаммоларини, сейсмик хатарни пасайтириш масалаларини ва сейсмологиянинг бошқа қатор муҳим муммоларини муҳокама қиладилар.

1966-йилдаги Тошкентда содир бўлган кучли зилзиладан сўнг ташкил этилган Сейсмология институти ўзининг 50 йиллик фаолияти давомида зилзилалар табиатини тадқиқ қилиш, сейсмик ҳолат, сейсмик хатарни баҳолаш ва ҳудудларга бўлиш, зилзила башоратининг илмий асослари ва услубиятлари, сейсмотектоника ва муҳандислик сейсмогеологияси соҳаларида катта натижаларга эришди. Охирги йилларда «Сейсмик хатарни мониторинг қилиш тизимларини реконструкция қилиш ва ривожлантириш» давлат инвестицион дастури доирасида рақамли сейсмик станциялар ва телекоммуникация технологиялари асосида сейсмологик мониторингнинг автоматлаштирилган тизими яратилди. Мазкур тизимни такомиллаштиришга институтнинг лойиҳаларини доимо қўллаб келаётган Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт Дастури анчагина ҳисса қўшди. Жумладан, 2013-йилда, ҳамкорлик ҳақидаги Баённома доирасида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясига Тошкент ва республиканинг бошқа шаҳарларини сейсмологик ҳудудлаштириш ҳаритасини яратиш мақсадида асбоблар ёрдамида манзилли кузатувлар, дала, муҳандислик-геологик ва бошқа тадқиқотлар учун замонавий сейсмик ускуна тақдим этилганди.

Конференцияда қайд этилганидек, Сейсмологик мониторингнинг замонавий тармоғи 60 дан ортиқ кузатув пунктларини, жумладан 45 та рақамли сейсмик станцияларни ва зилзила геофизик, гидрогеокимёвий ва геодинамик даракчилари комплексини мониторинг қилишнинг 15 та бирлашган марказларидан ташкил топган.

Хорижий ҳамкасблар билан учрашув чоғида тармоқ мутахассислари Курраи замин, Марказий Осиё минтақаси ва Ўзбекистон ҳудудининг сейсмик ҳолатини янада кенгроқ ўрганиш ва таҳлил қилишни талаб қилувчи сейсмологиянинг замонавий босқичдаги энг долзарб муаммоларини муҳокама қилишни режалаштирган.

Халқаро конференция Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Сейсмология институти, Фавқулодда вазиялар вазирлиги томонидан, Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт Дастури ва Фуқаролик ҳимояси ва Гуманитар Ёрдам бўйича Европа амалиётлари директорати DIPECHO IXнинг фалокатларга тайёргарлик бўйича дастури кўмагида ташкил этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг