Валюта курслари 24/12/2024
$1 – 12902.00
UZS – 0.07%
€1 – 13428.40
UZS – 0.31%
₽1 – 127.60
UZS – 1.3%
Қидириш
Иқтисод 06/06/2016 Тошкентда Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси ўтказилади
Тошкентда Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси ўтказилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2016-йилнинг 1-июнь куни “Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини ташкил этиш ва уни ҳар йили ўтказиб туриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига имзо чекди.

Қарорга кўра, мазкур халқаро мева-сабзавот ярмаркаси жорий йилнинг 12-14-июль кунлари “Ўзэкспомарказ”да ташкил этилади. Кўргазмани ўтказишдан асосий мақсад – хорижлик ҳамкорларни Ўзбекистонда етиштириладиган мева-сабзавотлар билан кенг таништиришдир.

Ҳужжатда қайд этилишича, ярмарка ҳар йили ўтказилади. Ўзбекистон раҳбари Ташкилий қўтима ташкил этди. Қуйидагилар Халқаро мева-сабзавот ярмаркасининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

- янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқишнинг замонавий халқаро талаблари ва стандартларига мос келадиган самарали, шаффоф бозор механизмини шакллантириш;

- Ўзбекистонда экологик соф, истеъмиолбоп хусусиятлари бўйича тенги йўқ сабзавот, мева, узум ва полиз маҳсулотлари етиштиришнинг ғоят катта имкониятлари, шунингдек, уларнинг саноат асосида қайта ишланган тайёр сифатли маҳсулотлари тўғрисида чет эллардаги қайта ишловчи ва савдо компанияларини кенг хабардор қилиш;

- ҳамкор шерикларни излаш ва улар ўртасида мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш шартномаларини тузишда қулай шарт-шароитлар яратиш.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг