Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 24/12/2021 Тошкентда Тадбиркорлар мактаби очилди
Тошкентда Тадбиркорлар мактаби очилди

Жорий йилнинг 21 декабрь куни Ўзсаноатқурилишбанк ҳамда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Тадбиркорлар мактаби” ўқув марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, банк ва уюшма раҳбарияти, тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Марказ фаолияти тадбиркорлик субъектлари ва манфаатдор аҳоли вакилларини қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида бизнесни замонавий асосда ташкил қилишга ўқитиш ҳамда уларга янада кенг имкониятлар яратишга қаратилган.

Бу ерда машғулотлар замонавий ўқув дастурлари ва янги таълим методлари асосида 4 та модулга ажратилган ҳолда олиб борилади. Бунинг учун ўқув маркази зарур таълим воситалари ва ўқув қуроллари билан таъминланди, етарли адабиётлар фонди шакллантирилди.

 

Марказда ўқув курслари жами 72 соатга мўлжалланган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 40 нафар тингловчини қамраб олиш имкони мавжуд.

Ўқув маркази фаолиятининг йўлга қўйилиши натижасида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда ташаббускор тадбиркорларнинг соҳадаги малака даражаси мунтазам ошириб борилади, илғор архитектура ва дизайнерлик тамойилларига асосланган “келажак материаллари” номенклатураси кенгайтирилиб, ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар кенг жорий этилади.

Шунингдек, марказ бўлажак тадбиркорларнинг молия, солиқ, маркетинг ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишга, илғор ва замонавий технологиялар, ишланмалар, билимлар ва илм-фан ютуқларидан фойдаланган ҳолда қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи янги тадбиркорларни кашф этишга хизмат қилади.

Очилиш маросимида сўз олганлар “Тадбиркорлар мактаби”, шунингдек,  қурилиш материаллари ишлаб чиқариш тармоғи учун янги технологиялар ва инновациялар марказига айланишини таъкидладилар.

Ушбу йўналишда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзсаноатқурилишбанк ва “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан изланишлар давом эттирилиши қайд этилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг