Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Маданият 18/02/2019 Тошкентда шоир Роберт Бёрнснинг таваллуд айёми нишонланди
Тошкентда шоир Роберт Бёрнснинг таваллуд айёми нишонланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Элчиси жаноб Кристофер Аллан Тошкентда Бёрнс кечасини ўтказди. Жорий йилнинг13 феврал куни Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Элчиси жаноб Кристофер Аллан шотландиянинг буюк шоири сер Роберт Бёрнснинг таваллуд кунига бағишланган тадбирни ўтказди. Ушбу кун “Бёрнс кечаси” деб номланиб, шотландиянинг асосий миллий байрамларидан бири деб ҳисобланади. Бёрнс кечаларида шоирнинг меъроси хотирланиб, асарлари ўқилади, анъанавий шотландия мусиқасига рақсга тушилиб, дастурхонга эса шотландиянинг хаггис ва кок-а-лики шўрваси каби миллий таомлари тортилади.

Тошкентда ўтказилган Бёрнс кечаси тадбирига 100дан ошиқ меҳмонлар таклиф қилинди. Улар учун ушбу тадбир Бёрнснинг ҳаёти ва ижоди, шотландиянинг маданияти, адабиёти, урф-одатлари, таом ва ичимликлари билан яқиндан танишиш имконига айланди. Кеча давомида шоирнинг ҳаётга эҳтиросини, одамсеварлигини намойиш этадиган ҳамда дунёни яхшироқ ва адолатлироқ масканга айлантиришга чақирадиган кўплаб асарлари ўқилди.

Элчи Аллан Бёрнснинг буюк мероси ҳақида сўз юритиб, унинг ижодига боғлиқ бўлган қизиқарли фактларни айтиб ўтди:

“Роберт Бёрнс 1759 йилнинг 25 январ куни, яъни 260 йил олдин шу кунда таваллуд топган. У шотландиянинг миллий шоири деб ҳисобланади, ва шотландия диалектида ижод қилган энг машҳур шоирдир. Унинг ижоди севгидан тортиб, сиёсат ва фалсафагача турли мавзуларни қамраб олган. Бёрнс содда бир оиланинг фарзанди бўлгани, унинг шеърияти бутун дунё бўйлаб кўпчилик инсонлар учун мазмунли бўлганига сабабдир”.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг