Валюта курслари 19/11/2024
$1 – 12825.01
UZS – 0.1%
€1 – 13552.19
UZS – 0.15%
₽1 – 128.62
UZS – 0.19%
Қидириш
Ўзбекистон 03/01/2017 Тошкентда шаҳар ва шаҳар атрофи автобуслари оптималлаштирилади
Тошкентда шаҳар ва шаҳар атрофи автобуслари оптималлаштирилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳар Ҳокимияти метрополитенга йўловчиларни жалб этиш учун шаҳар ва шаҳар атрофи автобуслари йўналишларини оптималлаштиради.

Ўзбекистон Президенти 2016-йилнинг октябрь ойида “Тошкент метрополитенини янада ривожлантириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чоралари тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди.

Ўзбекистон Молия вазирлигининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон раҳбари Тошкент шаҳар ҳокимиятига “Тошкент метрополитени” ДУКнинг рентабеллигини ошириш мақсадида йўловчиларни чорлаш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган эди.

Жумладан, Тошкент шаҳар Ҳокимияти метрополитенга йўловчиларни жалб этиш учун шаҳар ва шаҳар атрофи автобуслари йўналишларини оптималлаштириши лозим эди.

Шунингдек, метро линияси билан йўналиши бир бўлган автобусларнинг ҳаракатини тўхтатиш чораси кўрилиши лозим эди.

Ўзбекистон Президенти Тошкент шаҳар Ҳокимиятига метрополитен станцияларига йўловчиларни олиб келадиган ер усти транспортининг айрим турларининг ҳаракатланиш схемаси ва масофасини ўзгартириш вазифасини топширди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар Ҳокимиятига метро бекатлари ёнида транспорт йўналишларининг якуний бекатларини қуриш белгиланган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг