Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 25 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳрида махсус "Сеҳрли автобуслар" қатнови йўлга қўйилади, деб хабар бермоқда "Тошшаҳартансхизмат" АЖ.
Ушбу автобуслар ёрқин Янги йил безаклари, гирляндалар, гулчамбарлар, шарлар ва байрам рамзлари билан безатилган. Ҳайдовчилар эса Қорбобо образида йўловчиларни кутиб олади, бу эса барча йўловчиларга эртакона кайфият улашади.
Компания маълумотига кўра, 2024 йил 25 декабрдан бошлаб ушбу автобусларда ёш йўловчиларга махсус совғалар тақдим этилади.
"Янги йил — бу орзулар ва истаклар рўёбга чиқадиган вақт! Бизнинг автобусларимизда саёҳат қилинг ва байрамона кайфиятни биз билан бирга ҳис қилинг", — дея таъкидлади "Тошшаҳартансхизмат" АЖ вакиллари.