Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 01/08/2016 Тошкентда радиуси 150 даража бўлган йўл ўтказгичи қурилмоқда
Тошкентда радиуси 150 даража бўлган йўл ўтказгичи қурилмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг май ойидан буён Муқимий ва Шота Руставели кўчалари кесишувида қурилаётган радиуси 150 даража бўлган автомобиль йўл ўтказгичи сентябрь ойига фойдаланишга топширилади. Мазкур ўтказгич Ўзбекистонда биринчи сунъий иншоот бўлади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АК Матбуот хизмати хабар беради. Унинг маълум қилишича, бу иншоот ярим айлана шаклида бўлади.

Тўрт полосали йўл ўтказгичининг умумий узунлиги қарийб 1 км.га тенг бўлиб, Муқимий ва Бобур кўчаларини боғлайди. Пиёдалар учун бу ерда ўтган йили Ҳадра майдонидаги каби ер усти ўтиш йўли барпо этилиб, лифт ва эскалаторлар билан жиҳозланади.

Бундан ташқари, «Ўзбекистон темир йўллари» АК томонидан Оқтепа майдонида автомобиль йўл кесишмалари бўйича кенг кўламли ўзгаришлар олиб борилмоқда. Бу ерда Бўрижар канали орқали сув қувурлари ўтказилмоқда ва ундаги бетон конструкцияси устидан автомобиль йўли ўтади. Шунингдек, иккита ер усти ўтиш йўли қурилади. Лойиҳага кўра, улар ҳам лифт ва эскалаторлар билан жиҳозланади.

Шунингдек, Нурафшон кўчасинининг қурилишини давом эттириш лойиҳаси бўйича трамвай йўллари ўтган ва демонтаж қилинганидан сўнг Оқтепа майдонидан Муқимий, Шота Руставели, Қушбеги кўчаларигача, Кичик автомобиль ҳалқа йўли бўйлаб Шимолий вокзал орқали Тараққиёт кўчаларининг йўлларини кенгайтириш бўйича қурилиш ишлари давом этмоқда. Юқоридаги барча объектларнинг қурилиш ишлари ва реконструкцияси сентябрь ойигача якунланиши кўзда тутилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг