Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Ўзбекистон 26/11/2024 Тошкентда Қуролли можаро зоналаридан қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича Марказий Осиё минтақавий экспертлар Кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади

Тошкентда Қуролли можаро зоналаридан қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича Марказий Осиё минтақавий экспертлар Кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йил 27 ноябрда Тошкент шаҳрида Қуролли можаро зоналаридан қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича Марказий Осиё минтақавий экспертлар Кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси ва Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Унда Марказий Осиё давлатлари ҳукуматлари, халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг 40 га яқин вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Учрашув доирасида реабилитация ва реинтеграция дастурларини амалга ошириш бўйича илғор тажрибаларни, шу жумладан фуқаролик жамияти ташаббусларини кўриб чиқиш, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари, ҳукуматлар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ушбу йўналишда олиб бораётган ҳамкорлиги бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, Марказий Осиё аллақачон можаро зоналаридан қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш соҳасида етакчи ўринни эгаллаган. 2019 йилдан буён минтақанинг 2100 дан ортиқ фуқароси, жумладан, аёллар ва болалар муваффақиятли репатриация қилинди. Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон кўплаб гуманитар операцияларни амалга оширди ва бу борада ноёб тажриба тўплади.

Тошкентдаги учрашув халқаро ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги навбатдаги қадам бўлади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 14 май куни Тошкентда Қуролли можаро зоналаридан қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича Марказий Осиё минтақавий экспертлар Кенгаши ўз фаолиятини бошланган эди.

Минтақавий экспертлар Кенгаши тузилмаси Ижроия қўмитаси ва тўртта ишчи гуруҳдан иборат -жавобгарлик, ҳуқуқий ва суд-ҳуқуқ масалалари, психологик-ижтимоий ёрдам, соғлиқни сақлаш ва таълим, террористик ғояларга қарши курашиш, консенсус асосида тавсиялар ва таклиф қилинган ечимларни тақдим этиш учун мунтазам равишда йиғиладиган фуқаролик жамияти, шу жумладан аёллар ва ёшлар ишчи гуруҳлари.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг