Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 07/10/2024 Тошкентда қайси маҳсулотлар арзонлашди ва қайсилар қимматлашди?

Тошкентда қайси маҳсулотлар арзонлашди ва қайсилар қимматлашди?

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.

Мониторинг натижалари 9 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*.

Шундай қилиб, сабзининг минимал нархи 22,0 фоиз, бодрингники 12,0 фоиз, бананники 9,8 фоиз, гречканики 7,8 фоиз, помидорники 6,3 фоиз, мол гўштиники (филе) 5,9 фоиз, шакарники 1,6 фоиз, кунгабоқар ёғиники 1,4 фоиз, тухумники 1,1 фоиз пасайган.

5 номдаги маҳсулотнинг минимал нархлари ошган. Нархининг ошиши бўйича гуруч етакчи бўлди. Гуруч нархининг ўсиши бозор омиллари, талаб ва таклифнинг ўзгариши билан боғлиқ.

7 номдаги маҳсулотнинг энг паст нархлари ўзгаришсиз қолган. Булар - макарон, карам, лавлаги, сариқ пиёз, олма, лимон ва маргарин.
 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг