Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Маданият 07/06/2016 Тошкентда Пушкин куни нишонланди
Тошкентда Пушкин куни нишонланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳрида 6 июнь куни атоқли рус шоири Александр Сергеевич Пушкин таваллудининг 217 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Шоир ҳайкали қад ростлаган майдонга давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари, ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос олимлар, миллий маданият марказлари, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган дипломатик корпус вакиллари, талаба-ёшлар таклиф этилди.

Ҳақиқат ва эзгулик куйчисиЎзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси М.Аҳмедов, Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси В.Тюрденев, Республика Байналмилал маданият маркази директори ўринбосари С.Миронов, “Россотрудничество” ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари В.Шулика, рус миллий маданият маркази раиси А.Аристов ва бошқалар халқлар ўртасидаги дўстлик ва маданий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлашда адабиётнинг ўрни беқиёс эканини таъкидлади.

Ўзбекистон билан Россиянинг турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорлиги изчил ривожланиб бормоқда. Президентимиз Ислом Каримовнинг 2016 йил апрель ойида Россия Федерациясига расмий ташрифи мамлакатларимиз ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш билан бирга, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳам янги уфқларни очади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг