Тошкентда Ўзбекистон-Малайзия бизнес форуми бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Акрам Алиев Малайзия ҳукумат делегациясининг ташрифи доирасида ўтказилган Ўзбекистон-Малайзия бизнес форумида иштирок этди.
Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ҳамда Малайзия Бош вазир ўринбосари — энергия ўтиш ва сув ресурсларини трансформация қилиш вазири Фадиллаҳ бин Юсуф раислик қилди.
Маърузачилар Ўзбекистоннинг инвестиция имкониятларини тақдим этди, шунингдек, иштирокчилар энергетика, туризм, фармацевтика ва савдо соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари ҳақида фикр алмашдилар.
Форум доирасида нефть-газ, қишлоқ хўжалиги ва савдо соҳаларида имзоланган ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди.
Шунингдек, икки давлат бизнес ва давлат ташкилотлари вакиллари иштирокида B2B ва B2G-музокаралари ташкил этилди.