Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Ўзбекистон 12/04/2017 Тошкентда микробларнинг резистентлигига қарши кураш бўйича Миллий марказ очилди
Тошкентда микробларнинг резистентлигига қарши кураш бўйича Миллий марказ очилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 11 апрель куни соат 11:00 да Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, АҚШнинг Касалликларни профилактика ва назорат қилиш маркази, Тошкентдаги АҚШ элчихонаси ва бошқа қатор халқаро ташкилотлар вакиллари Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий тадқиқот институтида йиғилдилар ва микробларнинг резистентлигига қарши кураш бўйича Миллий марказининг расмий очилиш тадбирида иштирок этдилар. АҚШ элчиси Памела Спратлен ушбу марказнинг тантанали очилиш маросимида қатнашди.

Ушбу марказга АҚШнинг Касалликларни профилактика ва назорат қилиш маркази ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий тадқиқот институти ўртасида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги келишув доирасида асос солинди. Янги марказ ҳар икки ҳамкорга Ўзбекистонда биринчи марта микробларнинг дориларга қаршилигининг кенг тарқалиши бўйича тажрибага асосланиб, маълумот олиш ва бу борадаги саъй-ҳаракатларни такомиллаштиришга имкон беради. Бу эса Ўзбекистон аҳолиси ва минтақадаги бошқа халқлар турмуш сифати ва соғлигини яхшилаб, микроблар келтириб чиқарувчи жиддий хавфларни камайтиради.

Тадбир иштирокчилари микроблар резистентлигига қарши кураш Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимидаги устувор йўналишлардан бири экани ҳамда мамлакатнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Қўшма Штатлар билан яқиндан ҳамкорликда юқумли касалликка қарши курашиш бўйича олиб бораётган фаолиятини алоҳида таъқидлаб ўтишди.

Бундай марказнинг очилиши натижасида юқумли касалликларга қарши курашиш ҳамда касаллик тарқалишини назорат этиш дастурлари бўйича изчил, мувофиқлаштирилган ва ўзаро бир-бирини тўлдирадиган фаолият орқали ўзбек халқининг саломатлиги ва фаровонлигини ошириш учун катта имконият яратилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг