Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 11/11/2022 Тошкентда картошка етиштириш ва сертификатлаш бўйича тренинглар ўтказилди
Тошкентда картошка етиштириш ва сертификатлаш бўйича тренинглар ўтказилди

2022-йилнинг 8-9-ноябр кунлари Тошкент шаҳрида уруғлик картошкани етиштириш ва сертификатлаш бўйича тренинглар ҳамда семинарлар ўтказилмоқда. Тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқхўжалиги вазирлиги ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилган. Тренинглар мавзуси “COVID-19га жавобан картошкачилик секторини тиклаш ва ривожлантириш” бўлиб, уларни ФАОнинг картошка уруғчилиги бўйича ФАО халқаро эксперти Меҳмет Эмин Чалишкан (Туркия) олиб бормоқда.

Тренингларда жами 30га яқин мутахассислар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва тизим ташкилотлари ходимлари иштирок этишди. Машғулотлар давомида картошкани кўпайтириш ва сифатли уруғлик картошка экишнинг афзалликлари, уруғлик картошка етиштиришга қўйиладиган умумий талаблар ва бошқа муҳим жиҳатлар кўриб чиқилди.

Мутахассис иштирокчиларга экишучун жой танлаш, алмашлабекиш, экишни бошқа экинлардан изолятсиялаш, экиш зичлиги каби муҳим жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда далага картошка уруғини экишнинг ўзига хос хусусиятларини тушунтириб берди. Тренингда сув ресурслари ва ўғитлардан фойдаланиш, бегона ўтлар, зараркунандалар ва касалликларга қарши курашиш усулларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди.

10 ноябр куни эса “Ўзбекистонда уруғчилик картошка етиштириш ва сертификатлашнинг ҳозирги ҳолати ва муаммоларини аниқлаш”га бағишланган семинар бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчилари озиқ-овқат картошкасини ишлаб чиқариш, уруғлик картошка ишлаб чиқариш ва Ўзбекистонда уруғлик картошкани сертификатлаш тизими бўйича SWOT таҳлилини ишлаб чиқиш учун гуруҳларга бўлинди. Ушбу усул ташқи таҳдидлар ва имкониятларни ҳисобга олган ҳолда саноатни ривожлантиришдаги ҳақиқий вазиятни кўриш, шунингдек, кучли ва заиф томонларни ҳисобга олган ҳолда ҳаракат режасини тузиш ва кейинчалик картошка секторини ривожлантириш бўйича асосий қарорларни қабул қилиш имконини беради.

Эслатиб утамиз, коронавирус пандемиясининг картошка етиштиришга ва мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигига салбий таъсирига қарши курашиш мақсадида Ўзбекистонда 2021-йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда ФАОнинг “COVID-19га жавобан картошкачилик секторини тиклаш ва ривожлантириш” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа Ўзбекистонда юқори, барқарор ва сифатли ҳосил етиштириш орқали картошка соҳасининг маҳсулдорлик салоҳиятини оширишга қаратилган. Картошка навларини рўйхатга олиш ва уруғлик сертификати тизимини такомиллаштириш, картошка етиштиришни модернизация қилиш, касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш, маҳсулотларни сақлаш шароитларини яхшилаш бўйича илмий-тадқиқот ишларини такомиллаштириш, шунингдек, ушбу соҳада фаолият юритувчи фермерлар, агрономлар ҳамда бошқа мутахассисларни тайёрлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг