Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 01/09/2021 Тошкентда Ислом тараққиёт банкининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтмоқда
Тошкентда Ислом тараққиёт банкининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтмоқда

1-4 сентябр кунлари Тошкентдаги Халқаро Конгресс марказида Ислом тараққиёт банки (IsDB) Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Тадбирда иштирок этиш учун ИТБ гуруҳига кирувчи 57 мамлакатдан вазирлар ва расмийлар, шунингдек, 2000 дан ортиқ йирик бизнес вакиллари, экспертлар ва ОАВ ходимлари Ўзбекистонга ташриф буюришди.

Учрашувнинг асосий мавзуси — ИТБга аъзо мамлакатларнинг пандемиядан кейин ижтимоий ва иқтисодий тикланиши. Aсосий тадбирлардан ташқари, иқтисодиёт, барқарор ривожланиш, соғлиқни сақлаш, таълим, ислом молияси мавзуларида қўшимча учрашувлар ўтказилади.

ИТБнинг Тошкентдаги йиғилиши пандемия бошланганидан буён халқаро миқёсдаги биринчи йирик оффлайн тадбир ҳисобланади.

«Банк ташкил этилганидан буён кўп томонлама ҳамкорлик Банк миссиясининг муҳим вазифаси ҳисобланади. Бугунги кунда, ҳар қачонгидан ҳам, Ислом мамлакатлари ва умуман халқаро ҳамжамият олдида миллионлаб одамларнинг иқтисодий ривожланиш афзалликларидан баҳраманд бўлишига тўсқинлик қиладиган мураккаб глобал муаммолар турибди, — деди Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад Сулаймон Aл-Жассер. — Бу йилги йиллик йиғилиш Банк аъзо мамлакатларига ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун умумий кун тартибини ишлаб чиқиш учун имконият яратади».

2016 йилдан буён Ўзбекистон раҳбарияти кўп векторли сиёсатга содиқ қолган ҳолда, ИТБ билан ҳамкорликни кенгайтиришда давом этмоқда. Банк   Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши айнан Тошкентда бўлиб ўтиши ҳам ушбу ҳамкорликнинг самарасидир. Шу кунгача ИТБ Ўзбекистонда турли соҳаларда 100 дан ортиқ лойиҳаларни қўллаб-қувватлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг