Ушбу қарорга кўра, юртимизга совуқ ҳаво оқимининг кириб келиши муносабати билан аҳолига қулайликлар яратиш, ижтимоий соҳа объектларида хизмат кўрсатиш шароитларини яхшилаш мақсадида Тошкент шаҳридаги марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлашга ўтилади.
“Тошкент иссиқлик электрмаркази” АЖ, “Toshkent issiqlik markazi”, “Тошиссиққуввати” ИЧБ УКга марказлашган иссиқлик тизимининг барча қисмларини текшириш имкониятини таъминлаш учун 18-октябрдан Тошкент шаҳар иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракатини ишга тушириш вазифаси топширилди.
Қарорда иссиқлик таъминоти, ижтимоий соҳа объектлари раҳбарларига туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда ижтимоий соҳа объектлари, хусусан, таълим муассасалари, касалхона ва поликлиникаларни 2016-йил 19-октябрдан, аҳоли тураржой биноларини эса 20-октябрдан мунтазам иситишга киришишни ташкил этиш топширилган.
Шунингдек, “Тошкент иссиқлик электрмаркази” АЖ, “Toshkent issiqlik markazi” ва “Тошиссиққуввати” ИЧБ УКга пойтахтда 20162017-йилги иситиш мавсуми даврида узлуксиз табиий газ, сув таъминоти ва электр энергиясини етказиб бериш чоратадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш вазифаси юклатилди.
Тошкент шаҳар Хусусий уйжой мулкдорлари ширкатлари уюшмасига кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти тизимининг барқарор ишлаши учун мутасадди ходимлар ва аҳоли томонидан қоидаларнинг бузилишига йўл қўймасликни назорат қилиш вазифаси юклатилган.